Acajoom Subscriber Module
| Тирноқлардаги милклар. Улардан қандай халос бўлиш мумкин |
|
|
|
|
Агар тирноқ милкларини зарарсиз деб ҳисоблаб, уларнинг тез-тез пайдо бўлишини эътиборсиз қолдирсангиз, улар паронихияга айланиши мумкин. Бу оёқ ва қўллар бармоқларидаги тирноқ пластиналари атрофида терининг инфекцион яллиғланишининг бир тури ҳисобланади. Тирноқ милклари ҳосил бўлишининг сабаблари Тирноқ милклари турли сабаблар оқибатида пайдо бўлиши мумкин. Биринчидан, кўпгина аёллар уй ишларини бажараётганларида ёки идиш-товоқларни юқаётганларида резина қўлқоплардан фойдаланишмайди. Бу эса тозаловчи ва ювувчи кимёвий воситалар таъсирида қўл терисининг қуришига, унинг ғадир-будур ҳолатга келишига, тирноқ валиклари дағаллашиб, ёрилишига ва милкларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Кир ювиш кукунлари ҳам, улар қанчалик замонавий бўлмасин, терига ана шундай таъсир кўрсатади. Милклар пайдо бўлишининг иккинчи асосий сабаби – бу сифатсиз бажарилган маникюр. Устанинг тажрибасизлиги ёки тасодифий хатоси туфайли терининг механик шикастланиши кейинчалик милклар пайдо бўлишига олиб келади. Шунингдек, маникюрнинг ҳамда қўл ва оёқларнинг умумий парвариши йўқлиги ҳам шундай оқибатларни келтириб чиқаради. Ниҳоят, учинчи сабаб – бу тирноқларни кемириш одати. Одат ҳам ёқимсиз, унинг оқибатлари ҳам кўнгилсиз. Бундан ташқари, баъзи одамларда тирноқ милклари тирноқ атрофи валиги терисидаги касалликлар натижасида ҳам пайдо бўлиши мумкин, аммо бунга фақат тиббий мутахассисгина ташҳис қўя олади. Организмдаги бошқа носозликлар, хусусан дисбактериоз, витаминлар етишмовчилиги, ички органлар фаолиятининг бузилиши ҳам тирноқ милкларининг пайдо бўлишига сабабчи бўлиши мумкин. Тирноқ милкларига қарши кураш Тирноқ милклари пайдо бўлишининг олдини олувчи профилактика чоралари уларга қарши энг яхши кураш усули ҳисобланади. Бунинг учун халқ табобати, махсус косметик воситалардан фойдаланиш ва, албатта, овқатланишни мувозанатга солиш керак. Тирноқ микларидан қандай халос бўлиш мумкин: халқ табобати воситалари Милкларнинг олдини олиш бўйича энг арзон ва шу билан бирга самарали уй воситаларидан бири – бу оёқ-қўлларни ванна қилиш. Буни бажариш қийинмас, шунингдек улар оёқ ва қўл териси учун жуда фойдали ҳам. Илиқ ҳолатга келтирилган ўсимлик мойи, яхшиси зайтун мойидан қилинган ваннача терини юмшатади. Бу усул билан қўлларингизни ҳар куни «эркалашингиз» мумкин. Ичимлик содаси солинган ваннача – кўпроқ шошилинч чора бўлиб, уни милклар пайдо бўлганида бажариш зарур. Эфир мойларига (лимон ёки бергамот) денгиз тузи қўшилиб тайёрланган ваннача ҳам милклар пайдо бўлишининг олдини олади. Ванначалар мунтазам характерга эга бўлиши учун уларни навбатма-навбат бажариш мумкин. Тирноқ милкари билан курашда ҳатто уй гуллари ҳам ёрдам бериши мумкин. Хусусан, яллиғланишга қарши, бактерицид ва ярани тузатиш хусусиятларига эга шифобахш каланхоэ ўсимлиги тирноқлар атрофидаги терини соғломлаштиради ва кичик яраларни тузатади. Тирноқлар учун ўзига хос ниқобни тайёрлаш учун олдиндан ювилган ва қуритилган бир нечта каланхоэ баргларини бўтқа кўринишига келгунича майдаланг. Кейин уни бармоқ учларига суринг ва ҳар бир бармоқни плёнка билан ўранг. Ниқобни бир неча соат ушлаб туриш ёки эрталабгача қолдириш мумкин. Ниқобнинг самарасини процедурани бир неча бор такрорлагандан сўнг кўрса бўлади, тери ўз эластиклигини қайтаради, милклар ҳақида эса эсламай ҳам қўясиз. Ҳар қандай процедуранинг мунтазам бўлиши кераклиги эсингиздан чиқмасин. Милкларга қарши озуқа: милклардан қандай халос бўлиш мумкин Овқатланиш рациони – бу бир томондан кўпгина кўнгилсизликларнинг сабабчиси бўлса, бошқа томондан улардан халос бўлишнинг йўлидир. Овқатга «тўғри» маҳсулотларни истеъмол қилган ҳолда, киши ўзини яхши ҳис қилиши, асосийси эса саломатлигига зарар етказмаслиги мумкин. Тирноқ милклари пайдо бўлишининг олдини олиш учун кўпинча ретинол сифатида таниш бўлган А витаминига бой маҳсулотларга урғу бериш лозим. Ушбу витамин «тери» витамини ҳисобланади, агар у организмда етарли миқдорда бўлса, терини қуриб кетишдан сақлайди ва унинг регенерациясини рағбатлантиради. Ретинол моддаси оддий сабзи таркибида жуда кўп, уни сметана билан бирга тановул қилган маъқул. Бундай бирикма ретинолнинг организм томонидан яхши ўзлаштирилишига ёрдам беради. Агар сабзини ёқтирмасангиз, ҳар доим дорихонадан А витаминининг мойли эритмасини сотиб олиш имкони бор. У соф ҳолатда ҳам, капсула кўринишида ҳам ишлаб чиқарилади. Нархи ҳам арзон, ишлаб чиқарувчи ва ўрамининг ҳажмига қараб, 50 рублдан ошмайди. |








